Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
- Аҳмад ибн Ҳанбал «Саҳобалар фазилатлари» китобида Урвадан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в.дан кейин Қуръонни овоз чиқариб ўқиган одам Абдуллоҳ ибн Масъуд эди. Бир куни саҳобалар тўпланишиб: «Қурайш ҳали бу Қуръоннинг овоз чиқариб ўқилганини эшитгани йўқ, унга эшиттириб қўядиган одам борми?», дейишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Мен эшиттираман», деди. Улар: «Сизга озор беришларидан қўрқамиз, биз бирор гап бўлгудек бўлса, улардан ҳимоя қила оладиган қариндошлари бор одам бўлса, деган эдик», дейишди. У: «Қўяверинглар, мени Аллоҳнинг Ўзи ҳимоя қилади», деди. Кейин ибн Масъуд чошгоҳда Мақомга бориб, Қурайш йиғилиб турган жойда:
}بِِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ {
– „Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан“,
}الرَّحْمَانُ + عَلَّمَ الْقُرْآنَ {
– „Меҳрибон (Аллоҳ Муҳаммад Пайғамбар ва унинг умматларига) Қуръонни таълим берди“, [55:1,2]
деб ўқиди. Кейин қибла тарафга қараб, қироат қила бошлади. Одамлар қулоқ солишиб: «Бу чўрининг боласи нима деяпти?», дейишди. Кейин: «Бу Муҳаммад олиб келган нарсаларни тиловат қилаётган экан-ку» деб, унинг юзига ура бошладилар. Абдуллоҳ улардан қанчалик озор етмасин, ўқийверди. Саҳобалар ёнига қайтиб келганида унинг юзидаги изларни кўришиб: «Биз шундан қўрққан эдик», дейишди. Шунда Абдуллоҳ: «Аллоҳнинг душманлари ҳозиргичалик менга заиф-хор бўлиб кўринмаган эди, агар хоҳласанглар, яна шундай қила олишим аниқ», деди. Улар: «Бас, етади, уларга ёмон кўрадиган нарсаларини эшиттирдинг», дейишди».
- Бухорий Оиша р.а.дан ривоят қилади: «Эсимни танибманки, ота-онам мусулмон эдилар… Бу нарса Қурайшнинг катта мушрикларини даҳшатга солди. Ибн Дағаннага одам юбордилар. Улар келишиб: «Биз сенинг ҳимоянг туфайли Абу Бакрга омонлик бергандик… Унинг ибодатларини ҳамманинг кўз ўнгида қилишига рози эмасмиз», дейишди. Кейин ибн Дағанна Абу Бакрнинг олдига келиб: «Сени ўз ҳимоямга олганимни биласан, шунинг учун ё улар айтган гапга кўн (яъни ибодатларингни ҳеч кимга кўрсатмасдан, эшиттирмасдан қил) ёки менинг ҳимоямни
122-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278
|